8 август куни Македония пойтахти Скопье шаҳрида УЕФА Суперкубоги финал баҳси бўлиб ўтади. Унда ЕЧЛ ғолиби «Реал» ҳамда Европа Лигаси ғолиби «Манчестер Юнайтед» клублари майдонга чиқади.

Мазкур беллашувга «Қироллик клуби» бош мураббийи 24 футболчини жалб қилди. Бир неча кун олдин таътилдан қайтган Криштиану Роналду ҳам ушбу қайдномага киритилган.

Қайд этиш керакки, ўтган ойда испан нашрлари ушбу учрашувда Роналду иштирок эта олмаслиги, бунга унинг таътили муддати чўзилиши сабаб бўлиши ҳақида хабарлар берилганди.

Қуйида Зайниддин Зидан «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинга жалб этган футболчилар билан танишиш мумкин:
Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Л.Зидан
Ҳимоячилар: Карвахал, Вальехо, Серхио Рамос, Варан, Начо, Марсело, Тео, Ашраф
Яримҳимоячилар: Кроос, Модрич, Каземиро, Льоренте, Асенсио, Иско, Ковачич, Себальос
Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Бэйл, Лукас Васкес, Майораль.

Ўйин 8 август куни соат 23:45да бошланади.