2017 йилнинг августидан эътиборан Android операцион тизимидаги қурилмалардан «Золотая Корона – денежные переводы» мобил иловасини ўзбек тилида кузатиш мумкин бўлади. Илова юклаб олингач, унинг созламаларидан ўзбек тили танланаб олинади. Мазкур иловани Google Play Market'дан юклаб олиш мумкин. 

Мобил илова банк картасидаги воситалардан фойдаланиб, пул ўтказмаларини онлайн режимда йўллаш, ўтказманинг жорий ҳолати ҳақида маълумот олиш ва кенг ҳаморлик инфратузилмасида (49 мингдан ортиқ хизмат кўрсатиш пункти) энг яқин пункт манзилини топиш имконини беради. Шуни таъкидлаш лозимки, фойдаланувчи амалга оширган ўтказмасини шахсий кабинетида шаблон сифатида сақлаб қолиш имконига эга. 

"Она тилидаги интерфейс мижозлар учун янада қулай муҳит яратади. Ўзбек тилидаги илова - бизнинг мультилингвистик лойиҳамиз доирасидаги биринчи релиз, яқин келажакда «Золотая Корона» МДҲнинг бир неча тилидаги версияларни ҳам ишга туширади", - дея изоҳлайди «Золотая Корона - пул ўтказмалари» сервисининг директор ўринбосари Олеся Фёдорова.