2017 йилнинг 6 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 6 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди. 

2017 йилнинг 6 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2820 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 728 тасини қўпол турдаги, 31 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 06 август куни жами 859 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 493 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 366 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.