2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг 16 йил ўтгач, АҚШда теракт қурбонидан бирининг шахси аниқланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Унинг кимлиги ДНК таҳлили ёрдамида аниқланган. Қурбоннинг исми-шарифи оила аъзоларининг илтимосига биноан эълон қилинмаяпти. 

Хабар қилинишича, 2015 йилдан буён илк маротаба 9/11 теракти қурбонининг шахси аниқланмоқда.

2001 йил 11 сентябрида "Ал-Қоида" террорчилик ташкилотининг худкуш аъзолари АҚШда 4 та йўловчи самолётини эгаллаб олиб, улардан иккитасини Нью Йоркдаги Жаҳон савдо маркази мажмуасининг эгизак биноларига, яна иккитасини Пентагон ва эҳтимолларга кўра, Оқ уй ёки Капитолийга йўналтиришган. Самолётларнинг 3таси нишонга етган. Тўртинчиси Пенсильваниядаги Шанксвилл шаҳри яқинига қулаб тушган. 11 сентябрь воқеаларида 2974 киши қурбон бўлди, 24 киши бедарак йўқолди.