АҚШда рекорд миқдордаги фуқаролар Трампнинг ишидан норози 

Жаҳон 08 Август 2017 8233

АҚШда Дональд Трампнинг мамлакат президенти лавозимидаги ишидан норози бўлган аҳоли сони 56 фоизга етди. Бундан SSRS хизмати сўрови натижалари дарак бермоқда.

Хабар қилинишича, Трампнинг ишидан норози бўлганлар, у лавозимига киришгандан бери энг юқори даражага етди.

Таъкидланишича, февралда уни америкаликларнинг 44 фоизи ижобий баҳолашган бўлса, норозилар сони – 53 фоизга тенг бўлган. Шу билан бирга, апрелда Трампнинг ишидан ҳамон ўша 44 фоизнинг кўнгли тўлган бўлса, 54 фоиз кишилар норозилик билдирган.

Айни дамда эса унинг ишини АҚШ аҳолисининг 38 фоизи маъқулламоқда.

Кўпроқ янгиликлар