Android қурилма хотираси тўлса «ҳавода» янгилана олади

Технология 08 Август 2017 6083

Американинг Google компанияси Android 8 («O»)дастурий таъминотига доир маълумотнома ҳужжатларининг навбатдаги қисмини эълон қилди. Унга кўра, эндиликда, фойдаланувчилар телефон хотирасида бўш жой қолмаган бўлса ҳам унинг дастурий таъминотини амалдагисига тармоқ орқали «янгилаб» олиши мумкин бўлади. 

Бу вазифа Android-қуриллманинг хотирасини икки қисмга бўлиш, яъни «фойдаланувчи» ва «тизимли»га бўлиш билан ҳал этилади. Бу ўзига хослик дастурий таъминотнинг 2016 йилда ҳавола қилинган 7-чи намунасида ҳам жорий қилинган эди. 

Авваллари янгиланишлар хотиранинг «фойдаланувчи» қисмига юкланиб, сўнгра «тизимли» қисмига кўчар эди. Баъзан «фойдаланувчи» хотираси тўлиқ банд бўлиб, янгиланиш файлларига жой қолмайди. Тизимнинг янги намунасида янгиланиш бирданига «техник» бўлимга юкланади.

Бундай усул фойдаланувчиларга янгилаш чоғида хотиранинг тўлиб қолиши билан боғлиқ муаммоларни четлаб ўтишларига ёрдам беради. У, шунингдек, жараён муддатини ҳам қисқартиради: қурилманинг маълумотларни хотиранинг у бўлимидан бу бўлимига кўчиришига ҳожат қолмайди. Файллар телефон аппарати ўчириб ёқилганда ўрнатилади. 

Android 8 («О») дастурий таъминоти май ойида Google I/O конференциясида намойиш қилинган эди. У 2017 йил учинчи чорагида тақдим этилади. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 6120 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 7088 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21961 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50472 Жамият
КХДРдан Сурияга юклар етказиб берилишига бўлган уриниш фош этилди
08:55 2 Жаҳон
Фоторепортаж: АҚШда Қуёш қандай тутилди?
08:47 390 Жаҳон
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 207 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 578 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 908 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 574 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар