Австралия, БАА ва Нидерландияда полициячилар 17 кишини гиёҳванд моддалар контрабандаси иши юзасидан тергов ўтказиш доирасида қўлга олди. Шунингдек, тахминан икки тонна наркотик моддалар олиб қўйилди.

Associated Press’нинг таъкидлашича, Австралия ҳукумати икки жиноий синдикатга нисбатан ишни тергов қилган. Улар ўз ноқонуний фаолиятини уч давлатда олиб борган.

Хабар қилинишича, ўн киши Сиднейда, беш нафари – Дубайда ва яна иккиси – Нидерландияда қўлга олинди.

Қўлга олиш чоғида аниқланган гиёҳванд моддаларнинг умумий қиймати 640 млн долларга тенг.

Аввалроқ Филиппиндаги шаҳар ҳокими гиёҳвандликка қарши рейд вақтида ўлдирилгани хабар берилганди.