Алоқа оператори Beeline 4G акциялари эндиликда Тошкент, Ангрен, Бекобод, Бухоро, Ғиждувон, Зарафшон, Қарши, Навоий, Наманган ва Чирчиқ шаҳарлари абонентлари учун амал қилиши ҳақида эълон қилади. Яқин вақт ичида LTE тармоғи кенгайиши билан бир қаторда акциялар бошқа шаҳар абонентлари учун ҳам амал қилади.

“Сизнинг 4G Бонусингиз” акцияси — барча абонентларига уч ой давомида барча йўналишлар учун 1 Гбайт, TAS-IX доирасида фойдаланиш учун эса 5 Гбайт интернет-трафик тақдим этилади.

«Браво Онлайн» тариф режаси абонентлари учун акция — ҳисоб тўлдирилганда абонентлар 2 Гбгача интернет-трафикга эга бўладилар.

“Status+” ва “Bir Oy” тарифлари абонентлари учун махсус таклиф — абонентнинг тариф режасида неча мегабайт ёқилган бўлса, шунча интернет-трафик тақдим этилади.

Beeline‘нинг Mi-Fi роутерлари ҳарид қилингандаги акция — Beeline‘дан 4G Mi-Fi роутер комплектини ҳарид қилган барча абонентларига 6 ой давомида барча йўналишлар учун 5 Гбайт, TAS-IX доирасида фойдаланиш учун эса 10 Гбайт интернет-трафик тақдим этилади.

LTE стандартида ишлайдиган смартфон ва планшет эгалари, шунингдек Beeline Mi-Fi роутерлари эгалари 4G тезлигидаги мобил Интернетдан фойдаланишлари мумкин. Мавжуд SIM-картани махсус USIMга абонентлар Beeline‘нинг савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида алмаштириб олишлари мумкин.
Тармоқ LTE 850 (банд 18 ва банд 5) частоталарида ишлайди. 4G тармоғида ишлайдиган мосламалар рўйҳати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.