Бодрумда зилзила юз берди

Жаҳон 08 Август 2017 3462

Туркиянинг Бодрум шаҳрида 5,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати хабар қилмоқда.

Ер силкиниши ўчоғи Бодрумдан 14 километр масофада, 10 километрлик ер тубида жойлашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

21 июлга ўтар кечаси Туркиянинг Бодрум шаҳри қирғоқларида 6,7 магнитудали кучли зилзила юз берганди. Грецияда эса ушбу кучли зилзила сабаб бир неча киши ҳалок бўлди.

Кўпроқ янгиликлар