Бухорода «Тозалаш-Антитеррор» тадбирлари ўтказилмоқда

Жамият 08 Август 2017 5455

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг жойлардаги қуйи тизим ходимлари томонидан байрамолди арафасида ўтказилаётган «Тозалаш-Антитеррор» тадбирлари ўзининг самарасини бераётганлиги билан бир қаторда, аҳоли ҳушёрлигини оширишга хизмат қилмоқда. Тадбирларни янада самарали ташкил этиш мақсадида бошқарма бошлиғининг алоҳида фармойиши асосида, ички ишлар идораларининг хизмат соҳалари ходимларидан иборат бўлган гуруҳлар бир ой давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида мақсадли тадбирларни ўтказиб келадилар.

Тезкор-профилактик тадбирлар вилоятнинг чекка ва олис туманларидан бўлган Олот ва Қоракўл туманларида бошлаб юборилиб жами 300 нафардан зиёд ички ишлар идоралари ходимлари, 200 нафар жамоатчилик вакиллари ва бошқа ҳамкор мутасадди идоралар ходимлари иштирок этишди. Тадбирга жалб қилинган ходимлар фаромойиш талабларига асосан алоҳида гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга туман ҳудудида бажариши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, туман ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳар бир профилактика инспекторларига маъмурий ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, мавжуд хонадонларда истиқомат қиладиган аҳоли ўртасида паспорт-виза қоидаларига риоя қилиниши ҳолатини ўрганиш, профилактик ҳисобда турган, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил, сурункали ичувчи, оилавий жанжалкаш, ахлоқ одоб қоидаларига риоя этмайдиган енгил табиатли аёллар, шунингдек, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи шахслар билан профилактик ишларни олиб боришлари учун, ички ишлар бошқармаси хизмат соҳаларидан ходимлар ажратилиб, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда ҳар бир фуқаро билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш гуруҳлари томонидан 60 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг турли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Қўпол коидабузарлик содир этган, йўл-патрул хизмати ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган, ҳайдовчилар алоҳида профилактик ишлар амалга оширилиб, 34 та автомашиналар жарима майдонига киритилди, бундан ташқари, туман Давлат солиқ идораси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида 3 нафар ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчи “Киракаш”лар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тадбирлар давомида Олот ва Қоракўл туманидаги 1753 та хонадонлар текширилиб, уларда истиқомат қилувчи 5906 нафар фуқаролар билан суҳбатлар олиб борилди. Ушбу жараёнда 52 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар, 4 нафар чет эл фуқаролари, 196 нафар ов қуролига эга бўлган шахслар, 129 нафар муқаддам судланган, 69 нафар озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишга ҳукм қилинган ҳамда 203 нафар бошқа тоифада профилатик ҳисобда турувчи шахслар текширувдан ўтказилиб, улар билан якка тартибда профилактик ишлар олиб борилди, шунингдек, вақтинчалик рўйхатда турмасдан ишлаб ва яшаб келаётган 38 нафар бошқа вилоят фуқароларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, олиб борилган тадбирлар давомида нефть маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланадиган фуқаролар аниқланиб, улардан 180 литр миқдоридаги нефть махсулотлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20570 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23797 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12207 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13193 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42569 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53575 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 566 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 467 Жамият
Кўпроқ янгиликлар