Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги учун тақдим этган ҳисоботга кўра, Чеченистондаги жиноятчилик ҳолатлари мамлакатнинг барча ҳудудларига нисбатан энг кам миқдорда содир қилинган. Ўтган олти ой давомида энг кўп жиноят Москва шаҳрида кузатилган, яъни бутун федерация бўйлаб сайилгоҳ, парк ва кўчаларда аниқланган жиноятларнинг 51,7 фоизи айнан пойтахтда юз берган.

Иккинчи ўринни эса Россиянинг маданий маркази - Санкт-Петербург эгаллаб турибди. Россиядаги энг тинч ҳудуд қаторида Чеченистон етакчи бўлиб, унинг ортидан Доғистон, Адигея ва Чукотка номлари қайд келтирилган.

Россияда энг кенг тарқалган жиноят турлари - ўғрилик, зўравонлик, гиёҳванд моддалар савдоси, қотиллик ва безориликдир.