Чеченистонда самолёт трассада автомобилга бориб урилди

Жамият 08 Август 2017 9094

Чеченистоннинг Шёлковск районида енгил моторли самолёт трассада автомобилга бориб урилган. Воқеани ўз телефонида суратга олган Твиттер фойдаланувчиси Магомед Эдилсултанов тўқнашув Червленная аҳоли пункти яқинида юз берганини хабар қилади.

Қутқарув хизматларининг ТАССга хабар беришларича, тўқнашув натижасида самолёт учувчиси енгил жароҳатланган.

Самолёт учиш учун муваффақиятсиз уринишни амалга оширган ва ҳавога кўтарилиш асносида автомобилга бориб урилган. Самолётнинг қанотлари ва фюзелажига шикаст етган. Қутқарув хизматидагиларнинг хабар қилишларича, учувчининг парвоз учун рухсатномаси бўлмаган.

Кўпроқ янгиликлар