Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎТТЖ) тижорат банкларига махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун умумий суммаси 100 млн. доллар бўлган кредит линияларини очади. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 август куни “Эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарали амалга ошиши учун вазирликлар, идоралар, давлат ҳокимияти органларининг жойларда мувофиқлаштириш бўйича саъй-ҳаракатини кучайтириш ва масъулиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон раҳбари ЎТТЖга Ўзбекистон банкларига умумий ҳажми 100 млн. долларлик кредит линияларини очиш ҳақида топшириқ берди. Улар ЭИЗ ҳудудларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади.

Шавкат Мирзиёев Марказий банкка Ўзбекистон инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ва ваколатли тижорат банклари билан хорижий банклар, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар кредит линицияларини ЭИЗ ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этиш ҳақида тавсия берди.

Президент эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни белгилаб берди.

Хусусан, ЭИЗ юқори технологияли замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, биринчи навбатда тайёр рақобатбардош маҳсулот ва маҳаллий хомашё ҳамда материаллар базасида эҳтиёт буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш назарда тутилган.

ЭИЗга инвестицияларни жалб қилиш бўйича ижобий шароитлар яратиш вазифаси юкланди. Бу хорижий етакчи компания ва корпорациялар иштирокида замонавий юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этишда ёрдам бериши керак.