Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида юқумли касаллик тарқалди

Жаҳон 08 Август 2017 8833

Айни кунларда Лондонда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг 30 иштирокчиси – спортчилар, мураббийлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар гастроэнтерит юқумли касаллигидан даволанишмоқда. BBC Sport’нинг британиялик шифокорларга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, барча касалланганлар Tower Hotel меҳмонхонасида яшашган ва турли терма жамоалар аъзоларидир.

Меҳмонхона раҳбариятининг таъкидлашича, инфекция манбаси меҳмонхонадан ташқарида жойлашган. 

Юқумли касалликнинг оммавий тарқалиши ҳақида илк бор 7 августда маълум бўлган.  

Гастроэнтерит ошқозон ва ингичка ичакнинг яллиғланиши бўлиб, қайт қилиш, диарея, ички оғриқлар ва спазмлар билан кечади.

Жаҳон чемпионати 4 августда бошланган ва 13 августгача давом этади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар