Францияда суд фермер ва фаол Седрик Геруни суданлик ва эритреялик мигрантларга ёрдам бергани учун тўрт ойга шартли равишда озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда Le Monde ёзмоқда.

Таъкидланишича, бундай қарор Экс-ан-Прованс шаҳри апелляция суди томонидан қабул қилинган.

Ҳукумат хабарига кўра, Седрик Геру Эритрея ва Судандан бўлган тахминан 200 нафар мигрантга ёрдам берган. Эркак уларга Италия чегарасини кесиб ўтишда кўмак кўрсатган, шунингдек, озиқ-овқат билан таъминлаган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг февралида фермер 3 минг евролик жаримага тортилган.

Аввалроқ Европа иттифоқи аҳолиси 2016 йилда мигрантлар ҳисобига 1,5 миллионга ўсгани хабар берилганди.