Германияда Шумахер автомобилларининг бепул кўргазмаси очилади  

Жамият 08 Август 2017 4196
Фото: grandprix247.com

2018 йил апрелда Кёльнда "Формула-1" пойгаларининг афсонавий иштирокчиси Михаэль Шумахерга тегишли автомобилларнинг кўргазмаси очилади. Кўргазмага кириш бепул бўлади, деб маълум қилди DPA ахборот агентлиги. 

Экспозиция учун махсус қайта қурилган, собиқ парвоз майдони ҳудудидаги ангарда 7 карра жаҳон чемпионининг шахсий буюмлари ҳамда барча автомобиллари: Шумахер бошқарган оддий картдан бошлаб "Mercedes" жамоаси учун иштирок этган вақтда минган энг замонавий болидларигача қўйилади. Ташриф буюрувчилар, шунингдек, спортчининг унвонлари коллекцияси ва пойга кийимларини кўришлари мумкин бўлади.

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, кўргазмани ташкиллаштириш ҳақидаги қарор анча аввал қабул қилинган, бироқ ҳозирга келиб унинг очилиши ва ўтказилиши жойи маълум бўлди. 

"Шуми" 1969 йилда туғилган ва болалигини Кёльн яқинидаги Керпен шаҳрида ўтказган. Ҳозирда оғир жароҳатдан кейин тикланаётган спортчи "Формула-1"да 1991 йилдан 2012 йилгача Benetton, Ferrari ва Mercedes жамоалари шарафини ҳимоя қилиб келган. У пойганинг 7 карра чемпиони ҳисобланади. У "Формула-1"нинг ғалабалар (91 та), подиумлар (155  та), бир мавсумдаги ғалабалар (13 та) ва кетма-кет қўлга киритилган чемпионлик унвонлари (5 та) сони бўйича рекордларига эга.

Спортчи 2013 йил декабрида Франциядаги тоғларда чанғи учаётганда оғир бош мия жароҳати олган. Собиқ пойгачи ҳозирда ўзининг Швейцариядаги вилласида саломатлигини тикламоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар