ХХР: КХДРга қарши санкциялардан энг кўп зарарни Хитой кўради

Жаҳон 08 Август 2017 7814

ХХР ТИВ раҳбари Ван Ининг маълум қилишича, Шимолий Кореяга қарши янги санкциялардан асосан Хитой зарар кўради. У КХДРнинг асосий савдо шериги саналади, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

«Шимолий Корея билан анъанавий иқтисодий алоқалар ҳисобга олинса, айнан Хитой БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси талабларини бажарган ҳолда, энг юқори нархни тўлайди», - дея айтиб ўтди ТИВ раҳбари.

Шу билан бирга, Ван Ининг таъкидлашича, Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси талабларини тўла ҳажмда бажаради.

«Хитой халқаро тарқатмаслик ва минтақавий тинчлик ҳамда хавфсизликни ҳимоя қилиш мақсадида, худди аввалгидек, тегишли резолюцияга тўла ҳажмда ва қатъий амал қилиб боради», - дея қайд этди вазир.

Унинг эслатишича, резолюция санкциялардан ташқари, барча манфаатдор томонларни Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича олти томонлама музокара жараёнини тиклашга чақиради.

Аввалроқ ОАВ Шимолий Корея ярим йилдан кейин кучли водород бомба яратиши мумкин экани ҳақида хабар берганди.

Кўпроқ янгиликлар