Хитой ғарбида кучли зилзила юз берди

Жаҳон 08 Август 2017 5182

Хитой ғарбида 6,5 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Reuters АҚШ Геология хизматига асосан хабар қилмоқда.

Ер силкиниши Сичуань вилоятида қайд этилган. Зилзила маркази 32 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, Хитойнинг бу вилоятида зилзилалар кўп рўй беради.

Ҳозирча жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

Аввалроқ Туркиянинг Бодрум шаҳрида 5,3 магнитудали зилзила юз бергани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар