Хитойда мадҳиянинг ноўрин ижроси учун қамоқ жазоси белгиланиши мумкин

Жаҳон 08 Август 2017 1993
Фото: Xinhua

Хитойда ноўрин вазиятлар ва ножоиз жойларда давлат мадҳиясини куйлаганлик учун жазо тайинланиши мумкин. The South China Morning Post шу ҳақида хабар берди. 

Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг Доимий қўмитаси ҳозирда шунга мувофиқ қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Ҳужжат муаллифлари дафн маросимлари ёки жамоат жойларида фон мусиқаси сифатида, шунингдек рекламада  "Кўнгиллилар марши"дан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилишмоқда. Қонунчиларнинг фикрича, бу ХХР мадҳияси нуфузига путур етказади. 

Фақат ҳукуматдан махсус рухсатномага эга бўлган фирмаларгина мадҳияни ижро этишга ҳақли, "Марш" ижроси вақтида ноўрин хатти-ҳаракатлар қораланади. Қоидаларни бузган ёки мадҳия матнини ўзбошимчалик билан ўзгартирганларни 15 суткагача озодликдан маҳрум этиш таклиф қилинади. Қонун лойиҳаси муаллифларининг изоҳлашича, бу чора-тадбирлар жамиятда ватанпарварлик руҳини кўтаришга йўналтирилади. 

Қонун лойиҳасининг тақдим этилиши ҳонконглик мухлислар иштирокидаги можаролар билан боғлиқ. Хусусан, 2016 йилнинг ноябрида Шимолий Корея ва Ҳонконг жамоалари ўртасидаги футбол ўйинида ҳонконглик мухлислар мадҳия матнини "Биз - Ҳонконг"га ўзгартириб ижро этишган. 

"Кўнгиллилар марши" 1935 йилда Хитой-япон уруши даврида ёзилган. 1949 йилда у ХХРнинг вақтинчалик мадҳиясига айланган, бироқ 1966-1976 йиллардаги маданий инқилоб даврида у бошқа қўшиққа алмаштирилган. 1982 йилда эса "Кўнгиллилар марши" расман Хитой мадҳияси дея эълон қилинган. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 84046 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 43086 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49418 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8432 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19402 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 1353 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 1088 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар