АҚШнинг Атланта шаҳри ҳайвонот боғида Чантек лақабли орангутанг ҳаётдан кўз юмди. У имо-ишоралар тилини ўрганиб олганди, деб хабар бермоқда Reuters.

Таъкидланишича, орангутанг юрак касаллигидан даволанаётган бўлган. У 39 ёшда бўлгани маълум қилинди.

Чантек Атлантада туғилган ва антрополог Лин Майлз билан тўққиз йил яшаган. У орангутанглардан биринчи бўлиб имо-ишоралар тилини ўрганиб олган ва уни ҳайвонот боғи қўриқчилари билан мулоқотда қўллаган.