КХДР БМТ ХК санкцияларига жавобан «жисмоний ҳаракатлар» билан таҳдид қилди

Жаҳон 08 Август 2017 11211

Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши мамлакатга нисбатан янги санкциялар киритувчи резолюцияни тасдиқлаганидан сўнг, армия қўлланган ҳолда чоралар кўришга ваъда берди. Бу ҳақда Осиё-Тинч океани минтақадаги Корея тинчлик қўмитасидан маълум қилишган.

«Биз яқинда қабул қилинган «санкциялар тўғрисидаги резолюцияни» бутунлай ва қатъий рад этамиз. Улар АҚШдаги гангстер империалистлар томонидан ўзларининг кўзи кўр тарафдорлари билан тил бириктириш орқали тайёрланган бўлиб, Шимолий Корея давлатига қарши терроризм актидир», - дея хабар матнини келтиради Корея Марказий телеграф агентлиги.

Таъкидланишича, «КХДР суверенитети ва ҳуқуқларини бузувчи бундай гангстерлик актидан сўнг, армия ҳамда халқ томонидан давлатни ҳимоя қилиш учун адолатли чоралар кўрилади».

Шимолий Корея стратегик қадамлар, жумладан «жисмоний ҳаракатларни» қўллашга ваъда берди.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР бўйича баёнот билан чиққанди.

Кўпроқ янгиликлар