2017 йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, жумладан турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.