Қозоғистон бош вазири: «Дуч келган кадрни ишга ёллаш яхшиликка олиб келмайди»

Жаҳон 08 Август 2017 6050

Қозоғистон Республикаси бош вазири Бакитжан Сағинтаев мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қарат Айтуганов фаолиятини кескин танқид қилиб чиқди. Маҳаллий нашрлардан бирида ёзилишича, бош вазир масъул мулозимдан «нега Самарали бандлик дастури амалда сусткашлик амалга оширилаётгани»га доир савол билан юзланган. Вазир ўринбосарининг айтишича, дастур бешта вилоятда 60 фоиздан юқори натижада амалга оширилган.

Сағинтаев савол берган пайт вазир ўринбосари Қайрат Айтуганов ўз нутқини якунлаб жойини эгаллаш учун қадам ташламоқчи бўлиб турганида бош вазирдан танбеҳ эшитган.

«Энди эса ортингизни ўгириб, хона бўйлаб сайр қилиб юрибсиз! Ҳеч бўлмаса, ўтириб жавоб беринг!», - дея талаб қилган бош вазир.

«Дастур учун ажратилган пулларни май ойида қабул қилдик», - дея жавоб берган вазир ўринбосарига Бакитжон Сағинтаев кескин саволлар билан юзланган: «Мен сиздан пулни қачон қабул қилиб олдингиз, деб сўрамадим. Жамбил вилоятида 47 фоиздан бошлаб, Манғиставда 0 фоиз билан якунланмоқда. Сабаби нимада? Тушундингизми?».

Маълум бўлишича, Манғистав области ҳудудида тадбиркорларни аграр-кредитлаш муассаса филиали мавжуд эмас. Бу ҳудудда яшовчи барча муҳтож бўлганда Атирауга боришга мажбур бўлмоқда.

«Демак, сиз қабул қилган жойлардаги раҳбар ўз ишини тўлиқ бажара олмаяпти. Кўчада дуч келган кадрни давлат ишига ёллаш яхшиликка олиб келмайди», - деб фикр билдирди Бош вазир.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар