Малайзияда ўтказилган махсус амалиёт натижасида камида 275 киши террорчилар билан алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди.

Free Malaysia Today нашрининг хабар беришича, айни дамда мамлакат полицияси терроризм билан алоқадор бўлган хорижликларни қидириб топишга ҳаракат қилмоқда. Улар орасида Бангладеш, Ҳиндистон, Покистон, Непал, Индонезия, Мьянма, Уммон, Яман, Ўзбекистон, Таиланд, Нигерия, Шри-Ланкадан бўлган шахслар бор бўлиб, уларнинг Интерполнинг террорчилар бўйича маълумотлар базасида бор ёки йўқлиги ҳам текширилмоқда.

«Биз террорчилик фаолиятида гумонланаётган хорижликларни қидириб топамиз ва уларга нисбатан чоралар кўрамиз, бу айниқса, Суриядаги воқеаларга алоқадор бўлган шахсларга тегишли», - деган терроризм билан кураш бўйича бўлим директорининг бош ёрдамчиси Айюб Хон Мидин Питчай.

Махсус амалиёт Куала-Лумпурда Денгиз ўйинлари хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу тадбир яқин орада Малайзия пойтахтида бўлиб ўтади.