Мариуполда жарроҳлар аскар оёғидан портламай қолган гранатани чиқариб олишди

Жамият 08 Август 2017 9158

Мариупол госпитали жарроҳлари сапёрлар иштирокида украиналик ҳарбийнинг оёғидан портламай қолган гранатани чиқариб олишди. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари бош қўмондони маслаҳатчиси Алена Вербицкая Facebook’да маълум қилди. 

"6 августдан 7 августга ўтар кечаси аксилтеррорчилик операцияси ҳудудидаги бўлинмалардан бири ўққа тутилганда Украина қуролли кучлари ҳарбийси яраланди. Граната Дмитрийнинг чап оёғига тегиб, унда тиқилиб қолган ва портламаган!", деб ёзган Вербицкая.

Унинг айтишича, ҳарбий зудлик билан ортга эвакуация қилиниб, биринчи ёрдам олган.

"Ярадор Мариуполдаги госпиталга етказилиши билан жарроҳлар сапёрлар билан бирга ўқ-дорини чиқариб олиш бўйича ноёб операция ўтказишди. Ҳозир аскарнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда", деб қўшимча қилган Вербицкая. 

Вербицкая саҳифасида шифокорлар операция вақтида бронежилетлар кийиб олишган суратларни ҳам жойлаштирган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24880 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54650 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65243 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 144 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 103 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 879 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 632 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 701 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар