Марказий Осиёда илк бор қуёшли сув иситгичларини ишлаб чиқариш Ўзбекистонда йўлга қўйилмоқда

Технология 08 Август 2017 16977

АҚШ ва Европа давлатларида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда сув иситиш технологияси узоқ вақтдан бери қўлланилмоқда. Эндиликда, бу технологиялар Ўзбекистонда ҳам тақдим этилмоқда. Марказий Осиёда илк бор Royal савдо белгиси остида қуёшли сув иситгичларни кенг кўламда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Қуёшли сув иситгичлар – бу қуёш энергияси ёрдамида сувни иситиш учун фойдаланиладиган қурилмалардир. Айни дамда ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш кун тартибининг далзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун муқобил энергиядан фойдаланиш тўғри қарордир. Ўзбекистонда йилнинг аксарият қисмида асосан қуёшли об-ҳаво кузатилиши эътиборга олинган ҳолда, қуёшли сув иситгичларни ишлаб чиқариш лойиҳаси минтақа учун жуда мос келади.

2016 йилнинг якунидан бошлаб “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси лабораторияларида қуёшли сув иситгичлардан фойдаланиш бўйича тажрибалар бошланди. Бу тажрибалар Royal илмий маркази вакиллари ташаббуси билан қуёшли энергетика соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирокида ўтказилди. Тажрибаларда Royal қуёшли сув иситгичлари унга ўхшаш импорт маҳсулотлари билан таққосланди ва синовдан ўтказилди. Royal савдо белгиси Ўзбекистон бозорида сифатли сув иситадиган қурилмалар ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган. Royal сув иситгичлари Ўзбекистон истеъмолчилари орасида катта талабга эга ва шунинг учун қуёшли сув иситгичларни ишлаб чиқариш Royal бренди маҳаллий бозордаги ўрнини мустаҳкамлашда янги босқичга айланади.

«Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси мутахассислари тажрибалар якунида Royal савдо белгиси остида ишлаб чиқарилувчи қуёшли сув иситгичлардан фойдаланишнинг юқори энергосамарадорлигини қайд этишди.

Rоyal қуёшли сув иситгичлари икки турга бўлинади: горизонтал ва вертикал.

Горизонтал қуёшли сув иситгичлар индивидуал қурилма бўлиб, бак ва коллектордан иборат. Бундай турдаги иситгичлар хусусий уйлар, коттежлар ва дала-ҳовлиларга мос келади. Ишлаб чиқаришда ҳажми 200 ва 300 литр бўлган горизонтал қуёшли сув иситгичларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бундай ҳажм 4 ёки 6 кишидан иборат оилани иссиқ сувга бўлган эҳтиёжини бемалол қондира олади. 

Вертикал қуёшли сув иситгичларнинг ҳажми 300 дан 1000 литргача бўлиб, аҳоли уйлари, кўп қаватли офислар, давлат муассасалари учун мос ҳисобланади. Вертикал сув иситгичнинг баки ертўла каби жойларга, коллекторлар эса бинонинг томига ўрнатилади.

Коллектор – бу қуёш энергиясини йиғувчи қурилмадир. Коллектор ичида мисли трубкалар бўлиб, улар иситиш элементи билан тўлдирилган. Иситиш элементи қуёш нурларини ўзига олиб, ундан энергия ҳосил қилади ва бу энергия кейин бакдаги сувни иситиш учун қўлланилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, вертикал қуёшли сув иситгичлар қуёш нурларида ҳам, марказий иситиш тизимида ҳам ишлаши мумкин. Қуёшли кунлар камайганда вертикал қуёшли сув иситгичлар марказий иситиш тизимидан фойдаланган ҳолда ишлаши мумкин.

Royal қуёшли сув иситгичлари қуйидаги афзалликларга эга:

Энергосамарадорлик

Қуёшли сув иситгичлари хоналарни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлашда қўлланилувчи энергоманбаларни тежаш имконини беради. Royal қуёшли коллекторларининг ўзига хос жиҳати – ишлаб чиқаришда илғор технологиялар ва энергосамарадор материаллардан фойдаланишдир. Улар  қуёш нурларини 95 фоизга қадар ўзига сингдириб уларни сув иситиш учун энергияга айлантиришга қодир.

Сифат кафолати

Royal қуёшли сув иситгичлари немис технологиялари бўйича ишлаб чиқарилиб, барча стандартларга мосдир. Бу қатор сертификатлар, жумладан, Solarkeymark ва EN 12897:2006 билан тасдиқланган. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида Европанинг экологик тоза хомашёларидан фойдаланилади.

Хавфсизлик
Royal қуёшли сув иситгичлари оқар циркуляция тизими асосида ишлайди. Тизим бакдаги сувни туриб қолмаслигини таминлайди ва бу эса ишлатилаётган сувда бактериялар кўпайишининг олди олинади.

Қуёшли сув иситгичларни кенг кўламда ишлаб чиқариш жорий йилнинг сентябрь ойига мўлжалланмоқда, ва шу ойнинг ўзида Ўзбекистон бозорида қуёшли сув иситгичларнинг биринчи партияси сотувини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар