Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 7 ой давомида ОАВга 100 дан ортиқ таъсир чоралари қўлланилган

Жамият 08 Август 2017 3477

2017 йил 8 август куни соат 15.00 да Миллий матбуот марказида “Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг бугунги фаолияти ва истиқболдаги вазифалари” мавзуидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3 августдаги ижодкор зиёлилар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида адабиёт ва санъат, маданият билан бир қаторда оммавий ахборот воситаларини янги босқичга олиб чиқиш масаласига алоҳида урғу берилди.

Айни пайтда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан рўйхатга олиниб, давлат реестрига киритилган оммавий ахборот воситаларининг умумий сони 1564 тани ташкил этади. Улардан 694 таси газета, 330 таси журнал, 14 таси ахборотнома-бюллетень, 4 таси ахборот агентлиги, 68 таси телевидение, 37 таси радио, 418 таси веб-сайтлардир. Ўтган даврда 10 та босма ОАВларнинг чиқарилиши муассисларининг қарорларига кўра тугатилиб, давлат реестридан чиқарилди.

Таъкидланишича, сўнгги вақтларда турли нуфузли давраларда журналистиканинг ҳозирги кундаги аҳволи, оммавий ахборот воситаларининг мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакат тараққиётининг ҳозирги ислоҳотлар давридаги, халқимизнинг муносиб турмуш тарзини ҳосил қилиш, маънавий ҳаётни авж олдириш сингари долзарб масалаларни амалга оширишдаги иштирокига янги урғу бериш мақсадида турли хил анжуманлар ўтказилди. Муҳим фикр-мулоҳазалар билдирилди, тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, даврий нашрларнинг сони, сифати, берилаётган аксарият материалларнинг савияси, мазмун-моҳиятида содир бўлган ўзгаришларни инкор этмаган ҳолда уларни ҳозирги кун талабига тўла жавоб беради, аҳолининг давр билан бирга ўсиб бораётган талаби, диди, маънавий эҳтиёжини тўла қондиради, деб бўлмайди. Ҳаётий ҳақиқатни ёритиш, тараққиёт, ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган иллатларни ошкор этиш, турмушдаги, ёшлар тарбиясидаги нуқсонларга эътибор қаратиш, танқидий-таҳлилий материалларни чиқариш, соҳани такомиллаштириш, журналистларнинг қаламини чарҳлаш билан боғлиқ бир қатор муаммолар эътиборга олиниши лозим.

Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг ўтган етти ойи давомида  Агентлик томонидан оммавий ахборот воситаларига 100 дан ортиқ таъсир чоралари қўлланилди. Бироқ, айрим турдаги қонунбузилиш ҳолатлари борки, таъкидланганидек, уларга жамоатчилик эътибори ўз вақтида қаратилмаса, “касаллик” бошқа нашрларга ҳам юқиши, “тадбиркорман-ку, журналист эмасман, фаолиятимда камчиликларга йўл қўйсам ҳам бўлаверади” қабилида иш тутиш ҳолатларига фақат қоғоз орқали чора қўллаш, эртанги кун ёшларининг, қолаверса, жамиятнинг оғриғига айланиши мумкин.

Телерадио дастурлари, матбуот саҳифаларида асосан Ғарб санъаткорларининг қўштирноқ ичидаги ишқий ҳаётини мунтазам ёритаётган, уларда оилавий қўнимсизлик, жуфтларнинг бир-бирига хиёнати, никоҳсиз турмуш сингари иллатларни оддий ҳол сифатида тасвирлаётган ахборот воситалари афсуски йўқ эмас. Одамларни шу каби “саҳналар” билан ўзига жалб қилишга ўрганиб қолган тадбиркорларга Агентлик томонидан бир неча маротаба огоҳлантириш киритилса-да, улар ўз фаолиятига танқидий ёндашиб, хулоса чиқариш, таҳририятлар ишига маънавий етук, зиёли, ҳар жиҳатдан ибратли, ҳаётий ва касбий тажрибага эга ижодкорлардан иборат мутахассиларни жалб қилиш ва шу орқали маънавиятни тарғиб қилишни йўлга қўйиш ўрнига салбий ҳолатларни тарғиб этишда давом этиб келмоқда.

Бу каби материаллар жамият анъаналарини емириши, оила аталмиш муқаддас қадриятга путур етказиши, барқарор маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши аниқ.

Агентлик матбуот релизида айтилишича, бундай ҳолатларни республика телерадиоканаллари фаолиятида ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги “Денов-АТР”, Бухоро вилоятидаги “Ғиждувон-ТВ”, Жиззах вилоятидаги “Жиззах ТВ2” телеканаллари, Андижон вилоятидаги “Дийдор ФМ” радиоканали, “Тараққиёт” телеканали фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси доимий қўпол равишда бузиб келаётгани билдирилган.

“Номлари келтирилган теле ва радиоканаллар фаолиятида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуннинг сўнгги йиллар давомида қайта-қайта қўпол равишда бузиб келиниши, Агентлик томонидан юборилаётган огоҳлантиришлар, тақдимномалар кор қилмаслиги, ёшларга, менталитетга зид бўлган рақсбоп тарона-ю, кўнгилочар фильмларни қўйиб эшиттириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ниқоби остида маданиятсизликни тарғиб қилиш, шаҳвоний туйғуларга эрк бериш каби ҳолатларга томошабин бўлиб қараб туриб бўлмайди”, - дейилади агентлик матбуот релизида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар