Мексика ғарбидаги Дуранго ва Синалоа штатлари чегарасида отишма юз берди, натижада 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, яна бир неча киши тур даражада жароҳатлар олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишмага оилалар ўртасидаги аввалдан мавжуд бўлган можаро сабаб бўлган.

Синалоа штати шу номдаги Мексика наркокартелининг “ватани” ҳисобланиб, унинг етакчиси - Хоакин Гусман Лоэра (Эль Чапо -  Пакана) 2016 йилда Лос-Мочис шаҳрида қўлга олинди. Шундан сўнг Эль Чапо АҚШга экстрадиция қилинди.

Аввалроқ Мексикада одам савдоси билан шуғулланувчилар ташлаб кетган 150 га яқин киши қутқарилгани хабар берилганди.