«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар бонуслар тўланмагани учун ФИФАга «Барселона» устидан шикоят қилиши мумкин.

Sky Sports хабарида қайд этилишича, каталонлар жамоаси бразилиялик футболчининг отасига у ўғли ўтган йилда шартномани узайтиришида воситачи бўлгани учун келишилган 23 миллион фунтни тўламаган.

Ҳозирча ФИФАга расман шикоят йўлланмаган, лекин бундай эҳтимол кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ўтган ҳафтада «Барселона»дан «ПСЖ»га рекорд даражадаги маблағ эвазига трансфер қилинди. Парижликлар унинг трансфери учун 222 миллион евро тўлади ва йилига 30 млн евро тўлаш кўзда тутилган 5 йиллик шартнома имзоланди. Бу трансфер доирасида Неймарнинг отасига ҳам бонус берилган.