Нигерия пойтахти Абужада мамлакат президенти Муҳаммаду Бухорийнинг Нигерияга қайтиши ёки истеъфога чиқарилиши талаб қилинган акция ўтди. Бухорий 3 ойдан бери Буюк Британияда тахмин қилинишича простата саратонидан даволанмоқда.

Ўнлаб одамлар Бухорийнинг қароргоҳига пиёда юриб боришган. Намойишчилар, шунингдек, 74 ёшли президентнинг саломатлиги ҳақида маълумот берилишини талаб қилишган.

Ҳозирда мамлакатни вице-президент Йеми Осинбажо бошқармоқда.