«Оқлар» «қизиллар»га қарши. Кун учрашуви ҳақида

Спорт 08 Август 2017 24961

Бугун Македония пойтахти Скопьеда Европа суперкубоги бош соврини учун ЕЧЛ ғолиби сифатида «Реал» ва Европа Лигаси бош соврини эгаси сифатида «Манчестер Юнайтед» жамоалари майдонга тушиб келади. Tribuna.Uz учрашувга оид барча маълумотларга батафсил тўхталиб ўтади.

Европа суперкубоги. 

«Реал Мадрид» - «Манчестер Юнайтед»
Тошкент вақти билан 23:45
Трансляция: Матч! Футбол 1

Суперкубок статистикаси

«Реал» Европа суперкубоги финалида олтинчи марта майдонга тушмоқда. Шуларнинг 3тасида жамоа совринни ютиб олган бўлса, икки марта имконият бой берилган.

«Манчестер Юнайтед» эса Суперкубок финалларида шу кунга қадар уч марта ўйнаган ва фақат бир марта бош совринни қўлга киритган.

Ўйинолди қизиқарли фактлар

  • «Мадрид» еврокубоклардаги сўнгги 18 учрашувнинг фақат биттасида (ўтган мавсум ЕЧЛ ярим финалида «Атлетико Мадрид»га қарши сафар ўйинида 1:2 ҳисобида (умумий ҳисоб 4:2, «Реал» фойдасига) ютқазган. 12 ғалаба, 5 дуранг.
  • «Қаймоқранглилар» премьер-лига жамоаларига қарши сўнгги 10 учрашувда бирор марта ҳам ютқазмаган (7Ғ, 3Д). Сўнгги марта жамоа «Ливерпуль»га 2008/2009 йилги мавсумда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Бу клубнинг ЕЧЛ давридаги энг йирик мағлубияти саналади.
  • Сўнгги марта «Реал» «МЮ»га қадар 2015/16 йилги мавсум ярим финалида «Манчестер Сити» билан ўйнаган ва Манчестерда 0:0 («Реал»нинг охирги голсиз ўйини), Мадридда эса 1:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонган.
  • «Реал»нинг инглиз клубларига қарши умумий статистикаси қуйидагича: 34 ўйин, 14 ғалаба, 10 дуранг, 10 мағлубият, Тўплар нисбати: 48-38.
  • Испан жамоасининг финалларда Англия жамоаларига қарши учрашувлари мутлақо омадсиз чиққан. «Реал» инглиз жамоалари билан финал уч марта ўйнаган, учта мағлубият: «Челси»га қарши 1970/71 йил Кубок эгалари кубоги ва 1998 йилги Европа Суперкубоги ва 1980/81 йилги мавсумда «Ливерпуль»га имконият бой берилган.
  • «Юнайтед» еврокубокларнинг (Европа лигасининг) сўнгги 11 учрашувидан буён мағлубиятга учрамай келмоқда (8Ғ, 3Д). Сўнгги марта жамоа ўтган мавсум гуруҳ босқичи 4-турида «Фенербаҳче»га 1:2 ҳисобида ютқазганди.
  • Манкунианлар испан клубларига қарши сўнгги 10 ўйиннинг фақат иккитасида ғалаба қозонган 4 дуранг, 4 мағлубият. Сўнгги марта «Юнайтед» ўтган мавсум ярим финалда «Сельта»ни мағлубиятга учратганди.
  • «Юнайтед» жами Ла-лига жамоаларига қарши 49 учрашув ўтказиб, 13ғалаба, 20 дуранг, 16 мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 61-68.
  • «Юнайтед» испан клубларига қарши уч марта финалда тўқнаш келган бўлса, уччаласида ҳам рақиб «Барселона» бўлган. 1990/91 йилги ЕЧК кубогида инглиз жамоасининг қўли баланд келган бўлса, 2008/09 (2:0) ва 2010/11 йилги (3:1) финалларда «Барселона» бош совринни қўлга киритган.

Йўқотишлар

«Реал» таркибида йўқотишлар йўқ. Биргина Криштиану Роналдунинг жамоа машғулотларига қўшилганига эндигина 4 кун бўлганини ҳисобга олсак, мадридликларнинг асосий ҳужумчиси захирада қолиши мумкинлигини англатади.

«Манчестер Юнайтед» таркибида эса йўқотишлар кўп. Марказий ҳимоячилар Эрик Байи ва Фил Жонс дисквалификация туфайли бу учрашувни ўтказиб юборса, Маркос Рохо (тизза), Люк Шоу (оёқ) ва Эшли Янг (тиззаости пайлари) жароҳати сабаб учрашувни ўтказиб юборади.

Тахминий таркиблар:

«Реал Мадрид»: Навас, Карвахал, Рамос, Варан, Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос, Иско, Бензема, Бейл.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Валенсия, Линделёф, Смоллинг, Блинд, Эррера, Матич, Погба, Мхитарян, Рэшфорд, Лукаку.

Ўйинга тайёргарлик

«МЮ» бу ўйинга қадар мавсумолди йиғин доирасида 7та ўйин ўтказди: 5 ғалаба (4 ўйинда+1 пеналтилар сериясидаги ғалаба) 1 дуранг, 1 мағлубият. Жумладан «Реал» айнан пенальтилар сериясига кўра мағлуб этилди.

«Реал»эса АҚШдаги йиғин доирасида жами 4 учрашув ўтказди ва уларнинг бирортасида 90 дақиқа давомида ғалаба қозона олмади: 1 ғалаба (пенальти сериясидан), 3 мағлубият (1та пенальтилар сериясидан).

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 52855 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65246 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160589 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26693 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 5 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Тереза Мэй Трампнинг Шарлотсвилл бўйича позициясини танқид қилди
17:57 250 Жаҳон
Марказий банк 50 мингталик банкнотлар муомалага чиқарилишига шарҳ берди
Кўпроқ янгиликлар