Вашингтон университети олимларининг аниқлашича, муқобил бошқарувли автомобилларни нотўғри қарор қабул қилишга мажбурлаш жуда ҳам осон. Тадқиқотчилар муқобил машиналар тизимини нотўғри йўл белгилари билан адаштиришнинг уддасидан чиқишди

Тажриба учун атиги бир неча йўл белгиси ва рангли стикерлар керак бўлди. Олимлар  автопилот учун кўриниши ўзгарган белгилар қанчалик хавфли эканини аниқлашга қарор қилишди. Чунки, айнан камералар орқали кўрилган тасвирлар кўп жиҳатдан автопилотнинг ўзини тутишига асос бўлади. Маълум бўлишича, ёпишқоқ тасмалар билан ўзгарган йўл белгилари деярли ҳар бир ҳолатда тизимнинг кутилмаган қарор қабул қилишига олиб келди. 

Масалан, «Stop» белгиси билан боғлиқ ҳолатда тадқиқотчилар йўл белгисига асосий тасвирни тўсиб қўймайдиган даражада бир нечта унча катта бўлмаган тўғри бурчакли стикерларни ёпиштиришди. Бироқ автопилот бу белгини тезлик чекланган ишораси сифатида қабул қилди. Бошқа бир тажрибада айни шу белгининг ўртасидаги «stop» сўзи устига ва пастига сўзлар ёзилди. Яна бирида енгил зарарланган ҳолатга келтиришди. Бу ҳолатларда ҳам бошқарув тизими уни тезлик чекланган ишораси сифатида қабул қилди.

Бундан ташқари, мутахассислар «Ҳаракат фақат ўнгга» белгисини ўзгартириб кўришди. Автопилот йўл белгиси юзасига ёпиштирилга кулранг стикерлар туфайли уни «Stop» белгиси деб таниди.

Олимлар ҳисоботида айтилишича, бу ва бошқа тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, муқобил ҳаракатланувчи автомобиллар арзимаган нарсалар сабаб ўзларини қанчалик хавфли тутиши мумкинлигини кўрсатади. Шу билан бирга оддий нарсалар билан автопилотга таъсир кўрсатиш мумкинлиги ҳам ойдинлашади. 

Бунда тадқиқотчилар бирор ишлаб чиқарувчининг автопилотли машинасини синаб кўрмаган, балки шу каби тизимлар учун ишлаб чиқилган алгоритмлр ўрганилган.