Тошкентнинг «Пахтакор» клуби австралиялик футболчини ўз сафига қўшиб олганини тасдиқлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, клуб 10 август куни барча ОАВларига матбуот-анжумани ташкил этмоқчи.

Матбуот анжуманида жамоага таклиф этилган янги футболчи — австралиялик Ростин Гриффитс билан шартнома имзоланади ҳамда матбуот анжумани ўтказилади. Тадбирда «Пахтакор» футбол клуби раҳбарияти ҳам иштирок этади.

Бундан олдинроқ ушбу инглиз футболчиси фаолиятини Ўзбекистон чемпионати жамоаларидан бирида давом эттириши мумкинлиги, унга 600 минг доллар миқдоридаги йиллик маош таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот ўрнида, ушбу яримҳимоячи фаолиятини «Блэкберн Роверс» жамоасида бошлаган. Сўнгра, Шотландиянинг «Гретна», Англиянинг яна бир жамоаси  «Аккрингтон Стэнли»,  Нидерландиянинг «Рода»,  Австралиянинг «Аделаида Юнайтед», «Сентрал Кост Маринерс», «Норт Квинсленд Фури» ва «Перт Глори» жамоаларида тўп сурган.