Пентагон Филиппинда ИШИДга қарши операция режалаштирмоқда  

Жаҳон 08 Август 2017 2917
Фото: Pentagon

АҚШ мудофаа вазирлиги ИШИДнинг Филиппинда ҳаракат қилувчи жангариларига қарши ҳарбий операция режасини ишлаб чиқмоқда.

NBC телеканалининг Пентагон вакилларига иқтибос келтирган ҳолда хабар қилишича, 8 августдаёқ Филиппинда жангарилар позицияларига зарба бериш режаси эълон қилиниши мумкин. Тахмин қилинишича, операция давомида дронлар қўллаш кўзда тутилган. 

АҚШнинг Филиппин армиясининг аксилтеррорчилик операциясига аралашуви ИШИД АҚШнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги иттифоқдошларига билдираётган хавфи билан тушунтирилади. Вашингтонда террорчиларга қарши кураш масаласида филиппинлик ҳамкасблари билан фаол ҳамкорлик қилинаётгани айтилган.

7 августда Манилага АСЕАН давлатлари вакиллари билан учрашувга келган АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Вашингтон Филиппин ҳукумати билан разведка маълумотларини фаол бўлишаётганини ва уларга ҳаво разведкаси учун бир нечта енгил самолёт тақдим қилганини айтган.

Тиллерсон таъкидлаганидек, у Филиппин ҳукумати томондан инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларига қарамасдан, АҚШнинг Манилага ёрдам бераётганида ҳеч қандай зиддият кўрмаяпти.

Amnesty International ва Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Филиппиннинг амалдаги президенти Родриго Дутертени Давао мэри бўлган вақтда кўплаб судсиз қатллар ижро этилишига қаршилик кўрсатмаганликда айблаб келадилар. Дутертенинг ўзи бу воқеаларга алоқадорлигини инкор этади, бироқ жиноятчиларнинг ўлдирилишида "ҳеч қандай ёмон иш кўрмаслигини" айтади.

ИШИД жангарилари мамлакатнинг Минданао вилоятида ҳаракат қиладилар. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар