Покистоннинг Лахор шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 34 киши жабр кўрди. Воқеа 7 август кечки вақт шаҳарнинг Исломпур туманида юз берган.

РИА “Новости” ахборот агентлигининг хабар қилишича, юк машинаси трансформатор будкасига урилиши оқибатида портлаш юз берган. Оқибатда яқин орада жойлашган автомобилларга шикаст етган ҳамда бино томи қулаб тушган. 

Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, машинада портловчи модда бўлган. Полиция ҳозирча юз берган воқеани теракт деб таснифламаяпти. Тергов олиб борилмоқда.