«Реал» яна бир катта трансферни амалга оширмоқчи

Спорт 08 Август 2017 26158

«Реал» яқин вақтлар ичида «Ювентус»га аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала трансферини бўйича таклиф йўллайди.

Tuttosport нашри хабарига кўра, мадридликлар клуби аргентиналик 23 ёшли футболчи учун 85 миллион евро ва Матео Ковачични беришга тайёр.

Sky Sport хабарига кўра, «Ювентус» Ковачичга қизиқиш билдирган. Бу 23 ёшли хорватиялик хавбек туринликлар шорт-листида.

«Ювентус» Пауло Дибала трансферини 120 млн еврога баҳолаган. Футболчи билан айни вақтда «Барселона» ҳам қизиқмоқда. Каталонияликлар уни Неймарга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Дибаланинг туринликлар клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2022 йилгача тузилган.

Кўпроқ янгиликлар