Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиш нияти йўқлигини маълум қилди.

«Криштиану Роналдуни сотиш дейсизми? Ҳеч қачон. Ҳаттоки Роналдунинг вазничалик келадиган олтин таклиф қилишса ҳам, уни сотмайман. Фақат буюк футболчиларгина битта жамоага содиқ бўлишади», – дея Переснинг сўзларини келтиради Gazzetta dello Sport нашри.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда португалиялик футболчининг Мадрид клубидан кетиши ҳақида турли хабарлар тарқалганди. Аммо Перес ўзининг баёноти орқали бу хабарларни инкор этиб чиқди.