Саудия Арабистони подшо хонадони шаҳзода Салмон бин Абдуллоҳ бин Турки Ал Сауднинг вафот этганини маълум қилди. Бу ҳақда SPA агентлиги подшоҳлик девонхонасига асосланиб хабар қилмоқда

"Шаҳзода Салмон бин Абдуллоҳ бин Турки Ал Сауд у дунёга риҳлат қилди", — дейилади хабарда.

Унда ўлим сабабларига ойдинлик киритилмаган. 

Eremnews агентлиги вафот этган шаҳзода яқинларига асосланган ҳолда у 26 ёшда бўлгани, вафотига юрак хуружи сабаб бўлганини таъкидлаган.