Сирдарёда коррупцияга қарши кураш мавзусига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон 08 Август 2017 2849

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни мамлакатда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда прокуратура органлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси томонидан вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда «Халқ билан юзма-юз» номли янги телекўрсатув эфирга узатилди.

Ушбу телекўрсатув прокуратура органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясига оид қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолияти, қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар ва жиноят ишлари тергови натижаларини ёритишга бағишланган.

Бундан ташқари, 2017 йил 29 июль куни Сирдарё вилоят прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Комиссия аъзолари, бошқа идора ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида прокуратура, адлия, ички ишлар органлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, ҳамда бошқа идора ва ташкилотлар томонидан 20 дан ортиқ учрашув, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, телевидение орқали чиқишлар амалга оширилган айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, йиғилишда Давлат дастури ижросини таъминлашда йўл қўйилган айрим камчиликлар танқид остига олиниб, тегишли давлат органлари ва ташкилот раҳбарларининг тушунтиришлари эшитилди.

Тадбирда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш, чек қўйиш, шунингдек коррупция ҳолатларини келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирларнинг мутасадди органлар томонидан самарали ва ўз муддатида амалга оширилишига қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида идоралараро комиссия фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар