Тест синовларида абитуриентларни алоқа воситаси билан таъминламоқчи бўлганлар фош этилди

Жамият 08 Август 2017 19327
Фото: Давлат божхона қўмитаси

Республика божхоначилари томонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган уяли алоқа воситаларининг божхона назоратидан яширинча, ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Хусусан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари пойтахт аэропортида Сеулдан учиб келган фуқаро И.Ҳакимовнинг қинғирликларини фош қилишди. Унга тегишли багаж белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасидаги маиший техника буюмларининг тасвири назорат-рентген аппарати экранида шубҳали акс этди. Шундан сўнг, ушбу аппаратуралар холислар иштирокида очиб кўрилганда, уларнинг орасига қиймати 3,7 млн. сўмлик 45 дона уяли телефонлар ҳамда улар учун мўлжалланган 32 дона батарейка моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.

Фарғона туманининг қўшни давлат билан чегарадош ҳудудида ҳаракатланаётган нотаниш шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларини кўриб қолгач, ёнидаги юкларини ташлаб жуфтакни ростлаб қолади. Бу эса бежиз эмас экан. Қолдирилган юклар ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу шахс қиймати 66 млн. сўмдан ортиқ бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган 70 дона мобиль телефонлар ҳамда 40 дона телевизион-тюнерларини яширинча олиб киришга урингани маълум бўлди.

Тошкент вилояти божхоначилари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинди.

Хусусан, “Ғишткўприк” чегара-божхона комплексида пиёда равишда мамлакатга кириб келган фуқаролар С.Султоналиев, Х.Маҳмудов ва Э.Маҳмудовлар божхоначиларни чалғитишга уриниб, кийимлари остидан белларига боғлаганча, 165 та муқаддам фойдаланилган қўл телефонларини олиб киришга уринишган пайтда тўхтатиб қолинди.

Мазкур комплексда божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга уринган шахслардан яна бири фуқаро Ш.Суҳробовадир. Ушбу аёл ҳам қиймати 7,5 млн. сўмлик 3 турдаги 16 дона мобил телефонларни ички кийимларига яширганча олиб кираётган пайтда фош қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида эса нано технологиялар асосида ишлаб чиқилган сўнгги авлод уяли алоқа воситаларининг почта жўнатмалари орқали ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйилди.

Хитойдан Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Амирхонов номига юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда, унда декларацияда бошқа ном билан қайд этилган, аслида валюта пластик карточкаси кўринишида ишлаб чиқилган 10 дона Кардфон ҳамда 10 дона жажжи қулоқчинлар борлиги аниқланди.

Хитойдан пойтахтда истиқомат қилувчи Ф.Кенжаева номига келтирилган яна бир почта жўнатмасида эса декларацияда қайд этилмаган 5 дона “ВМ50” русумли кичик ҳажмдаги мобил телефонлар юборилганлиги маълум бўлди.

Бундай ихчам ва мўъжаз телефонларнинг йилнинг айни шу пайтида ноқонуний равишда олиб киришга уринишлар бежиз эмас. Таҳлилларга кўра, ушбу алоқа қурилмаларидан 1 август – республикадаги олий таълим муассасаларида бўлиб ўтган давлат тест имтиҳонлари жараёнида ноқонуний равишда фойдаланиш кўзда тутилган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар