ТИВда Ўзбекистон-Уммон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон 08 Август 2017 1958

2017 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Уммон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лавати билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Уммон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларнинг қўшма лойиҳаси – Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонасининг янги биносини қуриш ишлари якуний босқичга кирганлиги мамнуният билан қайд этилди. Шу муносабат билан кутубхона очилишининг амалий жиҳатлари ҳамда шу билан боғлиқ тадбирларда Ўзбекистон ва Уммон делегацияларининг иштироки юзасидан фикр алмашилди.

Аввалроқ Афғонистон элчиси Ўзбекистон ТИВда музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар