Тошкент шаҳрида бедарак йўқолган 1959 йилда туғилган Зулхумор Зайнутдинова қидирилмоқда. У 2017 йилнинг 3 август куни ўзи истиқомат қилувчи Шайхонтоҳур тумани С.Раҳимов кўчаси 326-уйдан эрталаб соат 8:30лар атрофида чиқиб кетган. 

Аёлнинг оёғида резина шиппак, эгнида ҳаво ранг кўйлак бўлган. Сочлари оқ-сариқ.

Ушбу аёлни кўрган ёки у ҳақда қандайдир маълумотга эга бўлган кишилар бу ҳақда 241-64-40 телефон рақамига ёки Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБга мурожаат қилишларини сўраймиз.