Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент шаҳрида “Наврўз” боғини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорда айтилишича, “Наврўз” боғини барпо этиш бўйича лойиҳа 2017-2019 йилларда амалга оширилади. “Наврўз боғи” МЧЖ ушбу лойиҳани амалга оширмоқда.

Жамиятнинг устав фонди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан шакллантирилади.

Қарорга кўра, “Турон банк” АТБ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга лойиҳани амалга ошириш учун 10 млн. доллар миқдорида кредит тақдим этади. Кредит 10 йиллик муддатга, Ўзбекистон Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича берилади.

Ўзбекистон Президенти боғни қуриш бўйича лойиҳа иштирокчиларига қатор солиқ имтиёзларини тақдим этди.