Трамп КХДРга босим ўтказишни қўллаб-қувватлаган мамлакатларга миннатдорчилик билдирди

Жаҳон 08 Август 2017 3334

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter саҳифаси орқали Шимолий Кореянинг ракета дастурига қарши курашни қўллаб-қувватлаган мамлакатларга миннатдорчилик билдирди

"Узоқ йиллик зиддиятлардан кейин мамлакатлар ниҳоят  Шимолий Корея солаётган таҳдидларга жавоб қайтариш учун йиғилишди", - деб ёзади у. 

Шунингдек Америка президенти АҚШ ва бошқа мамлакатлар ўз мақсадларида "қатъий туришлари керак"лигини таъкидлади. 

5 август куни БМТ Хафсизлик Кенгаши бир овоздан КХДРга қарши санкцияларни кучайтиришни қўллаб-қувватлади. Бунга Шимолий Корея томонидан икки қитъалараро баллистик ракетанинг ишга туширилиши сабаб бўлди. Таъкидлаш жоизки, Шимолий Кореянинг иттифоқдошлари ҳисобланган Россия ва Хитой ҳам санкцияларни кучайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлашган.

Япония ТИВ вакили Тосихидэ Андо ҳам БМТ сакцияларини кучайтиришни қўллаб чиқди. У шунингдек Пхеньян билан мулоқотни йўлга қўйиш эмас, унга "самарали босим" ўтказишга чақирди. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9709 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22589 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45430 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46864 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 436 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1056 Спорт
Кўпроқ янгиликлар