Туркия Эрон билан чегарада девор қуришни бошлади, деб хабар бермоқда Туркиянинг Dogan агентлиги.

Агентликнинг таъкидлашича, девор эни 2 метр ва баландлиги 3 метр бўлган кўплаб бетон блоклардан қурилади. Деворнинг шундай ҳар бир қисми 7 тонна оғирликка эга бўлади.

Туркия ҳукуматининг билдиришича, девор чегара орқали курд жангарилари ва ноқонуний мигрантларнинг кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида қурилмоқда.