Туркияда 2021 йилда қурғоқчилик кузатилиши мумкин

Жаҳон 08 Август 2017 6970

Туркияда 2021 йилда қурғоқчилик кузатилиши мумкин. Бу фикр билан Ўрмон ва сув ишлари вазири Вейсал Эрўғли томонидан билдирилди.

«Биз қурғоқчилик кўп кузатиладиган ҳудудлар бўйича аниқ ҳисоблаш ишларини олиб боришимиз керак. Одатда қурғоқчилик ҳар етти йилда юзага келади: 1994, 2000, 2007 ва 2014 йиллар. Келгусида бу 2020 ёки 2021 йилларда бўлиши мумкин», - деб таъкидлаган вазир Мелен сув омбори лойиҳаси билан танишиб чиқиш чоғида.

Мамлакатнинг шимол-ғарбий ҳудудида бунёд этилаётган Мелен сув омбори катта имкониятлар ва захирага эга бўлиши кутилмоқда. «Омбордаги сув ресурслари хўжаликларни йилига 1,7 миллиард кубометр сув билан таъминлашга етади. Истанбул шаҳрининг истеъмоли аслида 1 миллиард кубометр сувни ташкил этишини ҳисобга олсак, бу катта имкониятлар омбори бўлади», - деб қўшимча қилган у.

Мелен сув омбори қурилиши 2014 йилда бошланган бўлиб, 175 кундан кейин қурилиш ишлари якунланиши белгиланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28025 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14915 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56027 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 612 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 609 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2323 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 617 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 617 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 840 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар