Учувчисиз самолётлар иқтисодиётга фойда, фақат унда ким учади?

Технология 08 Август 2017 4528

UBS томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, учувчисиз самолётларнинг авиация саноатида қўлланиши йилига 35 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар тежалиши имконини беради. Аммо, бир муаммо ечимсиз қолмоқда: йўловчиларнинг фақат 17 фоизи шу турдаги хизматлардан фойдаланишга рози бўлиши мумкинлигини билдирган.

UBS мутахассисларининг фикрича, учувчисиз илк самолёт 2025 йилдан хизмат кўрсатиши мумкин. Шу даврдан кейинги беш йил ичида масофадан бошқариладиган вертолёт, бизнес жетлар ҳам ишлаб чиқарилади.

Шунга қарамай, айни пайтда амалга оширилаётган парвозлар чоғида учувчи ҳаво кемаси навигациядаги барча жараёнларни бошқариб боради, парвознинг кейинги қисми учун техник созламалар тайёрлайди.

Одатда компаниялар ҳар бир самолёт учун 10га яқин учувчини ишга ёллайди. 2017 йилдан 2036 йилгача Boeing компаниясининг ўзи 4,100 дона турли ҳаво кемаларини сотишни режалаштирган бўлиб, бу қўшимча 637 минг учувчини талаб қилади. Учувчисиз парвозлар эса авиачипта нархига ҳам сезиларли таъсир ўтказа олади, яъни АҚШнинг ўзида 11 фоизга арзонроқ савдо қилиш мумкин.

Ҳозирча бундай технология билан жиҳозланган биринчи ҳаво кемаси юк ташишда синаб кўрилиши режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар