Европа чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсум финали АҚШда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, ҳал қилувчи баҳс Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.

УЕФА Европа футболи чегараларини кенгайтиришни истамоқда ва шу мақсадда еврокубоклар финалларини бошқа минтақаларда ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги финалга Киев мезбонлик қилади, 2019 йилда бўлиб ўтадиган финалга эса Мадрид («Ванда Метрополитано», «Атлетико»нинг янги стадиони) ва Озарбойжоннинг Боку шаҳри даъвогарлик қилмоқда.