Ўзбекистонда ипак етиштириш саноатини сердаромад соҳага айлантириш режалаштирилмоқда

Иқтисодиёт 08 Август 2017 2856

2017 йил 8 август куни “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси “Пиллачилик тизимида юз бераётган янгиланишлар ва соҳага жалб этилаётган инвестицион лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати Кун.uz таҳририятига маълум қилди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил  29 мартдаги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тизимда янги имкониятларни жорий этилишида дастуриламал бўлаётгани таъкидланди.

Мазкур қрорга мувофиқ,  2023 йилгача тизимдаги корхона ва ташкилотларга солиқ имтиёзлари ва бошқа қатор преференциялар берилди. Уюшма таркибидаги ташкилотлар, ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари олиб келадиган пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари божхона тўловларидан, уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар даромад солиғи тўлашдан озод қилинди. Пиллачилик тармоғига жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилади, давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар бериш, муддатини узайтириш, вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва муддатини узайтириш амалга оширилади. 

Яқинда ташкил этилган  “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси  ипак қурти уруғини сифатли тайёрлаш, ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, унинг энг харидоргир турлари ва дизайнини ўзлаштириш, тармоқ маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга доир ишларни самарали ташкил этиш билан шуғулланмоқда.

Айни вақтда соҳада кўплаб янгиликлар юз бериши кутилмоқда. Энг аввало пиллакорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда. Мисол учун, ҳозирга қадар ипак қуртини қайта ишлаш корхонаси шартнома асосида туман пилла корхонасига, у фермерга, фермер шартнома билан хонадонга бериши жараёнида турлича нарх ва сарсонгарчилик келиб чиқарди. Янги тизимда бундай ҳолатларга чек қўйилади. Уруғчилик заводи маҳсулотни пилла корхонасига берганда унинг вакили жонлантириш жараёнида иштирок этиб, ипак қуртини хонадонларга ёки ипак қурти боқиш махсус цехларига тарқатишда кўмаклашади. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар