Ўзбекистондаги ҳар бир ипак қурти етиштирувчи корхонада хорижий инвестор иштироки йўлга қўйилади

Иқтисодиёт 08 Август 2017 3514

Ўзбекистонда ипакчилик саноатини ривожлантириш дастури доирасида 2020 йилгача ҳар бир ипак қурти уруғи етиштирувчи заводда чет эллик инвестор иштироки таъминланади. Шу билан тизимдаги ҳар бир корхонада Хитой, Япония ёки Жанубий Кореядан келиб, доимий ишлайдиган иккита хорижий мутахассис бўлади. 2020 йилга келиб ипак қурти уруғининг камида 50 фоизи Ўзбекистоннинг ўзида етиштирилади. Бу ҳақда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси матбуот хизмати Кун.uz’га маълум қилди.

Айни вақтда тизимда 200 дан зиёд корхона бўлиб, унинг сал кам қирқтаси қайта ишлаш билан шуғулланади. Келгусида хорижнинг малакали мутахассислари билан ҳамкорлик қилинса, уларнинг имконияти янада ошади. 

Таъкидланишича, бугунги кунда Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Буюк Британия каби давлатларнинг шу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлари Ўзбекистонга ишончли ҳамкор сифатида қарамоқда. 

Тизимдаги корхона ва ташкилотларга 2023 йилгача қатор имтиёзлар берилгани, хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар туфайли қулай ишбилармонлик муҳити яратилган. Зеро, пиллачилик тармоғига жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилади. Давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар бериш, муддатини узайтириш, вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва муддатини узайтириш амалга оширилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар